
Буюк Британия мудофаа вазири Жон Ҳилининг маълум қилишича, мамлакат ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва НАТО доирасида инновацияларда етакчиликни қўлга киритиш мақсадида сунъий интеллект (SI) технологияларини фаол жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри маълум қилмоқда.
Ҳарбий стратегияда янги босқич
Жон Ҳилининг таъкидлашича, янгиланган мудофаа стратегиясида сунъий интеллект муҳим ўрин тутади. Бу йўналишдаги мақсад – Буюк Британия армиясини технологик жиҳатдан илғор ва доимий равишда янгиланиб борадиган тизимга айлантириш.
“Биз НАТО таркибидаги энг инновацион куч бўлишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун сунъий интеллект — асосий қуроллардан бирига айланмоқда”, – деди Ҳили.
Эстонияда амалиётда синовдан ўтказиляпти
Маълумотларга кўра, британиялик ҳарбийлар ҳозирда Эстонияда сунъий интеллектга асосланган дастурларни синовдан ўтказмоқда. Ушбу технология хавф-хатарларни автоматик равишда таҳлил қилиб, мукаммал қуролланиш ечимларини таклиф қилади.
Аниқроқ айтганда, SI тизими ҳарбий мутахассисларсиз ҳам хавфли вазиятларда қарорига асосланган тавсиялар бера олади — бу жанг майдонидаги тезкор қарор қабул қилиш жараёнларини сезиларли даражада тезлаштиради.
Zamin.uz таҳририятидан:
Буюк Британиянинг бу ташаббуси сунъий интеллект технологиялари нафақат фуқаролик соҳаларида, балки глобал мудофаа стратегияларида ҳам қандай аҳамият касб этаётганини кўрсатади. Сиз нима деб ўйлайсиз — SI технологиялари ҳарбий қарорларни инсонсизлаштириш орқали хавфсизликни оширадими ёки этик муаммоларни келтириб чиқаради?
Буюк БританияЖон ҲилиСунъий ИнтеллектНАТО ТаркибиҲарбий СтратегияЭстонияИнновацион КучҲавфсизликТехнологик Жиҳат Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар