09:41 / 26.11.2016
6 647

Жанубий Кореяда президентга қарши антиқа акция ўтказилмоқчи

Жанубий Кореяда президентга қарши антиқа акция ўтказилмоқчи

Жанубий кореялик рассом Лим Ок Сан бугун мамлакат президентига қарши антиқа норозилик намойиши ташкиллаштирмоқчи. Бу акция давомида Сеулнинг марказий кўчаси бўйлаб ёйилган ярим километрлик қоғоз рулонида барча истаганлар мамлакатда авж олган коррупция можароси билан боғлиқ ҳолда мамлакат президенти Пак Кин Хега ўз муносабатларини билдира олишлари мумкин бўлади.

YTN телеканалининг маълум қилишича, рассом 500 метрлик қоғоз полотнони "Халқ овози" деб атаган. Рассомнинг ғоясига кўра, акция вақтида Сеулда ўтказилиши кутилаётган оммавий норозиликлар иштирокчилари ёзувлар-шиорлар битилган ушбу улкан полотнони Кванхвамун марказий дарвозаларидан президентнинг "Чхонвадэ" қароргоҳигача олиб ўтишлари кутилмоқда. Полиция намойишчиларга президент қароргоҳигача 200 метрдан яқинроққа боришга рухсат бермаслиги сабабли полотно узоқдан кўринарли бўлиши сабабли бундай катта ўлчамда тайёрланмоқда.

Жанубий Корея ОАВ маълум қилишича, 26 ноябрда президент импичменти талаб қилинадиган намойишда 2 млн га яқин одам иштирок этиши кутилмоқда. "Рёнхап" ахборот агентлиги маълумотларига кўра, намойиш ўтказиладиган жойга 25 минг полициячи жалб қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда президентга қарши антиқа акция ўтказилмоқчи