date

Жанубий Кореяда секин юрувчилар учун алоҳида йўлак пайдо бўлди

Жанубий Кореяда секин юрувчилар учун алоҳида йўлак пайдо бўлди

Жанубий Кореяда вокзаллар ва гавжум кўчаларда секин юрувчилар учун махсус йўлаклар синов тариқасида жорий этилмоқда. Янги ташаббус шаҳарларда пиёдалар ҳаракатини янада тартибга солишга қаратилган.

Бу йўлаклар, асосан, кексалар, чамадон билан юрган сайёҳлар ҳамда болалар аравачаси билан ҳаракатланаётган ота-оналар учун мўлжалланган. Шу орқали уларга қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имконияти яратилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ажратиш шошаётган пиёдалар ва секин юрувчилар оқимини бир-биридан ажратиб, тирбандликларни камайтиради. Айниқса, йирик шаҳарларда бу каби ечимлар транспорт ва пиёдалар ҳаракатидаги ноқулайликларни анча қисқартиради.

Расмийлар ушбу тизим одамлар ўртасидаги тушунмовчилик ва асабийликни камайтириб, шаҳардаги умумий стресс даражасини пасайтиришга хизмат қилади, деб ҳисобламоқда. Агар синов муваффақиятли ўтса, бундай йўлаклар бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилиниши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда секин юрувчилар учун алоҳида йўлак пайдо бўлди