date
views 4 052

Лавров Германияни огоҳлантирди: “Жинниликни бас қилинг!”

Лавров Германияни огоҳлантирди: “Жинниликни бас қилинг!”
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Германия канцлери Фридрих Мерснинг Украинага қурол-яроғ етказиб бериш ва уларни ишлаб чиқаришни молиялаштириш борасидаги баёнотига кескин муносабат билдирди.

Лавров журналистлар томонидан Мерснинг матбуот анжуманидаги сўзларига изоҳ беришини сўраганларида, у Германия раҳбари Украинага ҳар қандай масофани нишонга оладиган ракеталарни ишлаб чиқишни молиялаштириш ниятида экани ҳақида гапирганини эслатди.

“Агар мен ўқиганларимни тўғри тушунган бўлсам, канцлер Мерс матбуот анжуманида Украина ҳудудида узоқ масофага зарба бера оладиган ракеталарни ишлаб чиқаришни молиялаштириш режасини очиқ айтди. Гап, афтидан, Германиянинг ўзи бу ракеталарни етказиб бериши ҳақида эмас. Бироқ бу иккала ҳолат ҳам можаронинг кучайишига хизмат қилади ва уруш оловини аланга олдиради. Германия бу урушда иштирокини ошириб, уни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаётгани аён бўлиб бормоқда”, — деди Лавров.

Аввалроқ Германия канцлери Фридрих Мерс Киевга юборилаётган қуролларга қўйилган чекловларни бекор қилиш, шунингдек, уларни биргаликда ишлаб чиқаришга маблағ ажратиш режалари ҳақида баёнот берганди.

Россия ТИВ раҳбари эса бу ҳаракатларни “урушни рағбатлантириш” деб атади ва Германияни “жинниликни тўхтатишга” чақирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров Германияни огоҳлантирди: “Жинниликни бас қилинг!”