
Исроил молия вазири Бетсалел Смотрич ҲАМАС билан гаровдагиларни қисман озод қилиш эвазига музокаралар ўтказиш ғоясини кескин танқид қилди. У бундай келишувни “каттакон аҳмоқлик” деб атади. Бу ҳақда вазир ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Смотричнинг ёзишича, ҲАМАС ҳарбий босимлар ва Ғазо секторида гуманитар ёрдам тақсимоти тизимидаги ўзгаришлар туфайли жиддий инқироз ҳолатида қолмоқда. Унинг фикрича, ҳар қандай чекланган ёки вақтинчалик келишув террорчилик ҳаракатига “нафас олиш” имконини беради ва уларни қайта тикланишга ундайди — бу эса қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир.
Вазирнинг сўзларига кўра, ягона тўғри йўл бу – ҲАМАСга босимни кучайтириш ва унга “тўлиқ таслим бўлиш бўйича шартнома”ни қабул қилишга мажбурлашдир. Бу, жумладан, барча исроиллик гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни ўз ичига олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар