date
views 150

Тинчлик яқинми? Боку ва Ереван келишув арафасида

Тинчлик яқинми? Боку ва Ереван келишув арафасида
Озарбайжон ва Арманистон тинчлик битимини имзолаш бўйича ҳал қилувчи босқичга етиб келишди. Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григоряннинг айтишича, икки давлат ҳозирда дипломатик каналлар орқали музокараларни якунламоқда.

“Биз ҳозир тинчлик битимини имзолаш борасида маслаҳатлашувлар олиб бормоқдамиз”, — деди Григорян журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, шартнома матни бўйича барча келишувлар эришилган ва фақат имзо қўйиш қолди.

Бундан ташқари, Григорян Арманистон томони тинчлик битими имзоланган куниёқ ЕХҲТ Минск гуруҳини тарқатиш ҳақидаги баёнотни тайёрлашга ҳам тайёр эканини маълум қилди.

Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян, агар мамлакат Конституциявий суди ушбу битимни тасдиқламаса, Конституцияга ўзгартириш киритишни таклиф қилишини билдирганди.

“Биз тинчлик жараёнини бой бермаслигимиз керак. Узоқ муддатли барқарорлик учун зарур бўлган ўзгаришлар ҳақида жамоатчиликни ишонтиришга ҳаракат қиламиз”, — деди Пашинян Ереван мулоқот форумида.

“Битим имзоланиши керак — бу бизнинг асосий ва муҳим хабаримиз”, — дея қўшимча қилди у.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тинчлик яқинми? Боку ва Ереван келишув арафасида