date
views 74

Исроил Ливанда Ҳизбуллоҳ объектларини нишонга олди

Исроил Ливанда Ҳизбуллоҳ объектларини нишонга олди
Исроил ҳаво кучлари Ливан ҳудудида жойлашган “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракати билан боғлиқ бир нечта ҳарбий нишонларга авиазарбалар уюштирди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати расмий баёнот берди.

Ҳужум қилинган объектлар қаторига ҳарбий инфратузилма иншоотлари, шунингдек, Исроил томонининг маълумотига кўра, Ҳизбуллоҳ жангарилари томонидан фойдаланилган ракета отар қурилмалар киради. Зарба берилган ҳудудлар эса Исроил армияси томонидан террорчилик фаолияти аниқланган жойлар сифатида баҳоланган.

Исроил армиясининг таъкидлашича, бу ҳудудлардаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатлари ва у ердаги қурол-аслаҳа захиралари Исроил ҳамда Ливан ўртасидаги сулҳ келишувларига мутлақо зид ҳисобланади.

"Исроил армияси давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатга қатъий жавоб қайтаради ва Ҳизбуллоҳнинг террористик кучларини тиклашга уринишларига йўл қўймайди", — деди Исроил мудофаа кучлари вакили.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Ливанда Ҳизбуллоҳ объектларини нишонга олди