Шахмат тўплами: Charles Hollander

Нархи: 600,000 доллар
Оқ тилладан ясалган шахматни ҳозирнинг ўзидаёқ ишлаб чиқарувчининг сайти орқали буюртма қилишингиз мумкин — етказиб бериш мутлақо бепул! Агар сиз шахматга у қадар қизиқмасангиз, бу буюмнинг ярим миллион доллардан ортиқ баҳоланиши сизни ҳайратга солиши мумкин.
Бургер: Le Burger Extravagant

Нархи: 295 доллар
Нью-Йоркдаги «Serendipity 3» кафеси ушбу оддий бургерни 295 доллардан сотади. Бургерга буюртма бериш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.
Автомобиль: 1962 Ferrari 250 GTO

Нархи: 35 000 000 доллар
1962 йилги коллекция автомобили — Ferrari 250 GTO бозорда ўртача 35 миллион долларга сотилади. Машина ҳолатига қараб нарх кўтарилиши ёки пасайиши мумкин, бироқ факт шундаки, Ferrari 250 GTO — сайёрамиздаги энг қимматбаҳо автомобиль.
Фотоаппарат: Susse Freres

Нархи: 775,000 доллар
1839 йили Париж фотоательеси учун буюртмага ишланган Susse Freres дагерротип камераси 2007 йилда кимошди савдосида рекорд нархга сотилган — 775 000 доллар. Бу ушбу ноёб камерани расман тарихдаги энг қимматбаҳо фотоаппаратга айлантирди.
Меҳмонхона: Royal Penthouse Suite, Hotel President Wilson

Нархи: 65,000 доллар (бир кеча тунаш учун)
Женевадаги 10 хонали ва 7 ётоқхонали люкс — Европа руҳонийлари оиласи билан келувчи севимли маскан.
Пианино: Heintzman Crystal

Нархи: 3,22 миллион доллар
Икки метрли Heintzman Crystal пианиноси Пекинда йиғилган ва кимошди савдосида номаълум харидор томонидан рекорд суммага сотиб олинган — 3,22 миллион доллар.
Сигара: Gurkha Black Dragon

Нархи: 1,150 доллар (бир донаси)
Гондураснинг ушбу сигара маркаси туянинг туёғидан ясалган махсус қутида етказилади. Ушбу сигара 1150 АҚШ долларига баҳоланган. Gurkha Black Dragon тўпламлари майда серияларда 5 донадан ишлаб чиқарилади.
Мотоцикл: Dodge Tomahawk V10 Superbike

Нархи: 700,000 доллар
Бу тўрт ғилдиракли мотоцикл 1500 от кучига эга ва атиги 2,5 сонияда соатига 0 дан 100 километргача ҳаракатланади.
Шампан виноси: Heidsieck Monopole 1907

Нархи: 25,000 доллар
1990-йиллар охирида Франция ҳудудидаги сув ҳавзаларида чўкиб кетган кема топилган, унинг бортидан ҳеч қандай зиён етмаган 1907 йилга тегишли бир қути шампан виноси топилган.
Аудиотизим: Transmission Audio Ultimate System

Нархи: 2 миллион доллар
Аудиотизим вазни тахминан 500 килограмм бўлиб, у авиацион алюминийдан ясалган. Ичида тилла билан ишлов берилган симлар ва кумуш қўшилган мембраналар мавжуд. У аудиофил-миллиардер учун бебаҳо совға ҳисобаланади.
Соат: Haute Joaillerie from Chopard

Нархи: 25 миллион доллар
Кимдир Rolex соатларини ёқтирса, яна кимдир ҳақиқий ҳашаматни хуш кўради. Haute Joaillerie from Chopard соатларида механизм қисмларидан кўра қимматбаҳо тошлар кўпроқ.
Сурат: 5-рақам, 1948

Нархи: 140 миллион доллар
Жейсон Поллокнинг энг машҳур картиналаридан бири кимошди савдоларидаги барча рекордларни ортда қолдиради — у учун таклиф қилинган энг юқори нарх 140 миллион доллардан ортиқни ташкил қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар