
АҚШнинг Теннесси штатида 20 нафар киши бўлган кичик самолёт маҳаллий аэропортдан учганидан кўп ўтмай ҳалокатга учради. Омадли тасодиф туфайли бортидаги барча йўловчилар тирик қолди.
Расмий маълумотларга кўра, Таллаҳома шаҳрида юз берган бу фавқулодда ҳолат икки моторли De Havilland Canada DHC-6 Twin Otter учоғи билан боғлиқ. Самолёт ҳавога кўтарилганидан сўнг техник носозлик туфайли ерга муҳталиф даражада шикастланган ҳолда қулаган. Бу ҳаво кемасидан асосан парашютчиларнинг машғулотлари учун фойдаланилгани айтилмоқда.
Ҳодиса вақтида бортида 20 киши бўлган, тўрт нафар йўловчи турли тан жароҳатлари билан вертолёт орқали шифохонага етказилган. Қолганлар эса енгил жароҳатлар билан чиқиб кетгани маълум қилинди.

Интернетда тарқалган фотосурат ва видеоларда самолёт ўтлоқ устида дум қисми синган ва қаноти узилган ҳолда ётгани кўринади. Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар ва ҳимоя хизматлари бир неча соат давомида текширув ишларини амалга оширишган.
Шаҳар маъмурияти вакили Лайл Расселнинг таъкидлашича, фалокат оқибатида атрофдаги бино ва инфратузилмага зиён етмаган. Бунинг ўзи ҳам айни ҳолатда катта омад сифатида баҳоланмоқда.
Ҳозирда АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси (FAA) ва Транспортда хавфсизлик бўйича миллий кенгаш (NTSB) томонидан тергов ишлари бошлаб юборилган. Аввалги маълумотларда самолётда парашютчилар бўлгани, у ерда мунтазам равишда спорт тайёргарлик машғулотлари ўтказилиши қайд этилган.
Аварияга аниқ нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум, аммо мутахассислар муҳаррик ишдан чиқиши ёки бошқарувдаги техник хатолик эҳтимолини кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, бу ҳалокат оммавий авиафалокатлар орасида камдан-кам кузатиладиган ҳолат — бундай йирик ҳалокатда барча тирик қолгани ҳаво хавфсизлиги борасидаги чоралар самарасини кўрсатмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг