
Замонавий жамиятда кўпинча салбий қабул қилинадиган ёлғиз ҳаёт тарзи ҳақида олимлар кутилмаган хулосага келишди. Илмий тадқиқотларга кўра, ёлғизлик — яъни турмуш ўртоғи бўлмасдан яшаш — деменция ва Альцгеймер каби хатарли неврологик хасталиклар хавфини 50 фоизгача камайтиради.
Бу натижалар дунё бўйлаб ўтказилган бир неча кенг қамровли тадқиқотлар асосида эълон қилинди. Олимлар ажрашган, бева қолган ёки умр бўйи турмуш қурмаган инсонлар ўртасида мия фаолияти ва умумий саломатлик кўрсаткичларини таҳлил қилиб, уларда руҳий барқарорлик ва уйқу сифати юқори эканини аниқлашди. Уларда стресс даражаси ҳам анча паст бўлиб, умумий ҳаёт сифати яхши бўлиб чиққан.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, жуфтликда яшаш жисмоний яқинлик ва ҳиссий алмашинувни тақозо этади, бу эса баъзи инсонлар учун қўшимча эмоционал юк, масъулият ва вақтни камайтирувчи омил сифатида намоён бўлади. Бу жараёнлар айрим ҳолларда мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши, ҳатто юрак хасталиклари ва саратон ривожланишига ҳам олиб келиши мумкин экан.
Психология ва нейробиология соҳасидаги мутахассислар шундай хулосага келишмоқда: ҳар доим ҳам жуфтликда яшаш саломатликка фойда келтирмайди. Айрим инсонлар учун тинч, эркин, ёлғиз ҳаёт шакли нафақат руҳий барқарорлик, балки узоқ умр ва мияни соғлом сақлашнинг калити бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, олимлар ҳар бир инсоннинг шахсий хусусиятлари, ҳаётий тажрибаси ва ижтимоий муҳитини инобатга олиш муҳимлигини таъкидлашади. Ёлғизликни ихтиёрий равишда танлаганлар билан ижтимоий изоляцияга мажбур бўлганлар орасида катта фарқ бор. Биринчи ҳолда бу ҳаёт сифатига ижобий таъсир этса, иккинчисида акс натижа кузатилиши мумкин.
Якуний хулоса шундай: ҳаёт тарзини танлашда жамият стереотипларидан кўра, шахсий эҳтиёж ва эмоционал барқарорликка кўпроқ эътибор бериш лозим. Чунки ҳар ким учун бахт ва соғлик йўли ҳар хил. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар