date
views 284

Россия Украинага 1200 дан ортиқ аскар жасадини қайтарди

Россия Украинага 1200 дан ортиқ аскар жасадини қайтарди
Россия ҳукумати 1212 нафар ҳалок бўлган украиналик ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини расмий Киев томонига топширди. Бу ҳақда Украина ҳарбий асирлар билан муомала қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб ахборот тарқатди.

Қайтарилган жасадлар орасида Харьков, Курск, Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятларида жанг олиб борган украиналик аскарлар ҳам борлиги маълум қилинди.

Штабга кўра, ҳарбийлар жасадлари аввал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва суд-тиббий экспертиза ходимларига топширилади. Улар ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ишлари билан шуғулланади.

Бугунги брифинг чоғида Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ҳам муҳим баёнот билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, Россия Украинага ўзининг 6000 нафар аскар ва зобитларининг жасадларини топшириш бўйича Истанбул келишувини бажаришга тўлиқ тайёр.

Захарова таъкидлаганидек, бу масала инсонпарварлик ва халқаро ҳуқуқ доирасида ҳал қилиниши керак бўлган долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Мазкур жасадлар алмашинуви ҳарбий можаролар оқибатида ҳалок бўлган шахслар хотирасини ҳурмат қилиш, уларнинг оилаларига сабр-тоқат юзасидан юз тутган инсонпарварлик қадами сифатида баҳоланмоқда.

Музокаралар давомида бундай гуманитар ташаббуслар яна давом эттирилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Украинага 1200 дан ортиқ аскар жасадини қайтарди