
G7 давлатлари доирасида Россия нефтига жорий қилинган нарх чегарасини пасайтириш бўйича музокаралар қизғин паллага кирган бир пайтда, АҚШ бу таклифга қарши чиқмоқда. Bloomberg агентлигининг ишончли манбалари хабарига кўра, Вашингтондаги расмийлар ушбу чоранинг иқтисодий ва геосиёсий оқибатларидан хавотирда.
Маълумотларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп ҳозирча якуний қарорни қабул қилмаган ва музокаралар давом этмоқда. Бироқ Оқ уй Россия нефтига жорий қилинган 60 долларлик чегарани 45 долларга тушириш таклифига жиддий эътироз билдирмоқда.
G7 гуруҳи 2022 йилнинг охирида Россия нефти экспортига чегара жорий этганди. Бу қарор Кремл бюджетига зарба бериш, Украинадаги урушни молиялаштиришни чеклаш ва глобал энергетика бозорида босимни ошириш мақсадида қабул қилинганди. Энди эса Европа Иттифоқи навбатдаги 18-санкция пакетида ушбу чегарани янада камайтириш таклифини илгари сурмоқда.
Bloomberg хабарида таъкидланишича, Буюк Британия ва ЕИ АҚШсиз ҳам бу қарорни амалга оширишни муҳокама қилмоқда. Аммо ушбу қадам G7 аъзоларининг барчаси томонидан бир овоздан маъқулланмаса, унинг таъсири ва самараси кескин пастлайди.
Айни пайтда, Россия нефтига талаб камаймаган, ва жаҳон бозоридаги барқарорлик учун G7даги ҳар бир аъзо давлатнинг позицияси муҳим аҳамиятга эга. Трамп маъмуриятининг бу масаладаги ҳозирги ёндашуви АҚШнинг Европа билан иқтисодий ва геосиёсий қарашлардаги фарқини яна бир бор намоён этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар