date

Исроил зарбаси ядро юрагида: Натанз центрифугалари йўқ қилиндими?

Исроил зарбаси ядро юрагида: Натанз центрифугалари йўқ қилиндими?
Эроннинг ядро дастури атрофидаги тортишувлар янада чигаллашмоқда. Халқаро манбаларда тарқалган сўнгги маълумотларга кўра, Исроил Эроннинг Натанз шаҳрида жойлашган ер ости ядро мажмуасидаги асосий центрифугаларни йўқ қилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро Атом Энергетикаси Агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси BBC телеканалига берган интервьюсида баёнот берди.

Гроссига кўра, Натанз ядро объектидаги центрифугалар “жиддий зарар кўрган, агар тўлиқ йўқ қилинмаган бўлса”. Айнан шу ускуналар ядро ёқилғисини уран асосида атом қуроли даражасида бойитишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ушбу зарба ядро дастурининг “юраги”га берилган деб баҳоланмоқда.

Исфаҳон вилоятидаги бошқа бир ядро мажмуасида ҳам камида тўртта бинога зиён етказилгани маълум қилинди. Аммо Фордо шаҳри яқинида жойлашган ер ости заводида зарар қайд этилмаган.

Reuters агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Исроил Эрондаги фаол ишлаётган учта уран бойитиш марказидан иккитасини ишдан чиқарган. Бу жойларда юқори даражада бойитилган ядро ёқилғиси захира қилинаётгани қайд этилган.

Геосиёсий таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар нафақат минтақавий барқарорликни издан чиқаради, балки глобал хавфсизликка ҳам жиддий таҳдид солади. Мутахассислар бу ҳолатни тезкор халқаро дипломатия орқали бартараф этиш зарурлигини уқдирмоқда.

Бундай жиддий вазиятда дунё ҳамжамияти томонидан сўз эмас, амалий қадамлар талаб этилаётган пайт.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил зарбаси ядро юрагида: Натанз центрифугалари йўқ қилиндими?