date

Дональд Трамп: энг ғалати одатларга эга президент ҳақида 15 факт

Дональд Трамп: энг ғалати одатларга эга президент ҳақида 15 факт
Дунёда сиёсий аренада ажралиб турувчи шахслар кўп, аммо Дональд Трамп каби ҳар бир ҳаракати муҳокамаларга сабаб бўладиган президент жуда кам. Унинг шахсий ҳаёти, одатлари, хатти-ҳаракати ва ҳатто овқатланиш услуби ҳам доим ОАВ ва жамоатчилик диққат марказида бўлади.

1. Столга нарса қўймасдан ўтирмайди
CNN’нинг кузатувига кўра, ҳар қандай учрашувда у стол ўртасига диёт кола, таглик ёки бошқа бирор нарсани қўяди. Психологлар буни ўзига хос “назорат қилиш” инстинкти билан боғлашмоқда.

2. Тўшакда чизбургер ейди
Трамп кечқурунлар тўшакда ётиб, телевизор кўраётган пайтда чизбургер ейди. Унинг рафиқаси билан алоҳида ётоқхоналарда ётиши ҳам шундан бўлиши мумкин.

3. Фастфудни “ишончли” деб билади
У ресторанларга нисбатан McDonald’s ва KFC’ни тоза ва хавфсиз деб ҳисоблайди. Шунинг учун фастфудга бўлган муҳаббатини “озодалик” билан оқлайди.

4. Кунига 12 шишагача диёт кола ичади
New York Times'нинг маълумотига кўра, Трамп доимий равишда кунига 12 шишагача диёт кола истеъмол қилади.

5. Ҳужжатларни йиртиб ташлашни яхши кўради
У муҳим президентлик ҳужжатларини майда қилиб йиртиб ташлайди. Оқ уй ходимлари эса уларни қайта-қайта йиғишга мажбур бўлади.

6. Стаканни икки қўллаб ушлаш
Трамп жамоат олдида суюқлик ичиш пайтида ҳам стаканни икки қўл билан ушлайди. Бу интернетда ҳазил ва мемларга айланиб кетган.

7. Гермофобиядан азият чекади
У қўл ювишга қаттиқ эътибор беради, микроблардан доимий қўрқади ва ҳатто лифт тугмасини ҳам ўзи босмайди.

8. Ётоқхонасида 3 та телевизор бор
Трамп соат 6 дан кейин ётоқхонасига чекланиб олиб, телевизор кўради, овқат ейди ва қўнғироқлар қилади.

9. Ҳожатхоналар унинг фахри
Президент Овал кабинетдаги ювиниш хонасига алоҳида эътибор қаратади. У ҳатто 18 каратли олтин унитаз ҳайкалига қизиқиш билдирган.

10. Соч турмагига жиддий ёндашади
Унинг сарғиш соч турмаги мемлар манбаига айланган. Трамп эса бу мавзуни жиддий қабул қилиб, соч лаклари сифатидан шикоят қилган.

11. У ит боқмайди
130 йилда илк бор Оқ уйда итсиз президент. Бу ҳолат америкаликларни ҳайратда қолдирган.

12. Акулаларни ёмон кўради
У Discovery каналидаги “Акулалар ҳафталиги”ни томоша қилган пайтда “Ҳамма акула ўлиб кетса яхши бўларди” деган фикрини билдирган.

13. Пиццани пичоқ ва санчқи билан ейди
Бу америкаликлар учун ғалати одат ҳисобланади. У бундай услубни ҳам гигиена нуқтаи назаридан оқлайди.

14. Телевизорга жуда кўп вақт ажратади
У кунига камида тўрт соат телевизор кўради, айниқса кечқурунлар — севимли вақтлари.

15. Психологларча қараш — ҳукмронликни намоён қилиш усули
Трампнинг ҳаракатлари, ҳатто жимликдаги одатлари ҳам, кўпинча ҳукмронликка интилиш, хавотир ва назорат қилиш эҳтиёжи билан изоҳланади.

Дональд Трамп — нафақат сиёсатда, балки шахсий ҳаётида ҳам стандартларга зид шахс. Унинг одатлари уни янада машҳур, баъзан танқидий ва кўпинча баҳсли шахсга айлантиради. Айни шу жиҳатлари уни дунё сиёсий саҳнасидаги энг шов-шувли етакчилардан бирига айлантирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп: энг ғалати одатларга эга президент ҳақида 15 факт