21:55 / 29.11.2016
8 549

Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғиллари мураббийларига Porsche Panamera совға қилишди

Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғиллари мураббийларига Porsche Panamera совға қилишди

Чеченистонлик яккакураш спорт тури устаси Абдулкарим Одилов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғилларига мураббийлик қилиб келади. Яқинда мураббий ўзининг Instagram’даги саҳифасига сурат жойлаб, Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғиллари унга Porsche Panamera русумидаги автомобилни совға қилишганини маълум қилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

“Бу ҳаётда менга барча нарсани, энг асосийси, Аҳмад, Али ва Адам сингари укаларни ҳадя этгани учун Яратганга шукур. Биз биргаликда кўп вақтни ўтказамиз. Менинг уларга бўлган меҳримни ифодалаш қийин. Кеча, менинг туғилган кунимда, ҳатто, тасаввур ҳам қила олмайдиган катта ҳадя совға қилишди. Porsche Panamera каби катта совға олиш учун кўп хизмат қилмадим. Аслида мен учун ҳаётимда Аҳмад, Али ва Адамнинг борлиги катта совға”, дея изоҳ қолдирган мураббий Рамзан Қодиров номига ҳам миннатдорчилик билдирган.

Адам 9, Зелимхон 10, Аҳмад 11 ёшда. Улар Абдулкарим Одиловдан кураш бўйича таълим олишади. Мураббийга совға қилинган автомобиль баҳоси 150 минг долларни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғиллари мураббийларига Porsche Panamera совға қилишди