
Исроилнинг ҳаво ҳужумларига қарши энг илғор тизимларидан бири — Arrow (Ўқ) мудофаа мажмуаси жиддий таҳдид остида қолди. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, ушбу тизим учун мўлжалланган ракета захираси деярли тугаган ва бу ҳолат мамлакат хавфсизлигига жиддий синов туғдирмоқда.
Америкалик расмийлар бу муаммо ҳақида бир неча ой аввалдан бохабар бўлишган. Шу сабабли, АҚШ Исроилдаги мудофаани мустаҳкамлаш мақсадида қўшимча қурол-яроғ, ҳаво ва денгиз кучларини Яқин Шарққа йўллади. Ҳозирги кунда Исроил армиясидаги мудофаа имкониятлари ҳафта охиригача сақланиши мумкин, деб хабар беради The Washington Post.
Манбаларга кўра, ЦАХАЛ (Исроил мудофаа кучлари) ҳар бир учирилаётган ракетага қарши зарба беришда танлов қилишга мажбур бўлади — яъни, барча ракета хавфларини бирдек бартараф этиш имкони йўқолиши мумкин.
Сўнгги кунларда Исроил Эрон томонидан йўлланган юзлаб ракета ва дронларни муваффақиятли тўхтатиб қолди. Бироқ Эроннинг қанча ракета захираси борлиги, уларнинг техник хусусиятлари ва кейинги қадамлари ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.
Таҳлилчилар фикрича, агар захиралар янгиланмаса, Исроил хаво ҳужумларига қарши туришда жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин. Бу эса фақат Исроил эмас, балки бутун минтақа хавфсизлигига ҳам таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас.
Шу боис, АҚШ ва Исроил ҳарбий-сиёсий раҳбариятининг навбатдаги қадамлари нафақат мудофаа стратегияси, балки халқаро геосиёсий барқарорлик учун ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар