
Жаҳон ҳамжамияти диққат марказида турган Исроил ва Эрон ўртасидаги тобора кескинлашаётган низо киберҳужумлар майдонида ҳам янги босқичга ўтди. Bloomberg нашрининг хабар беришича, сўнгги кунларда Эрон махсус хизматлари Исроилдаги хусусий видеокузатув камераларига уринишлар орқали ракеталарнинг аниқлиги ва натижадорлигини таҳлил қилмоқда.
Исроил Миллий кибербошқаруви бош директорининг собиқ ўринбосари Рафаэл Франко ушбу таҳдид ҳақида шундай дейди:
“Сўнгги икки-уч кун ичида эронликлар ўз ҳужумлари натижасини кузатиш, зарба бериш нуқталарини аниқлаш ва тузатиш киритиш мақсадида камераларга уланишга ҳаракат қилмоқда”.
Мутахассислар таъкидлашича, видеокузатув тизимларининг хавфсизлиги ҳануз кўплаб фойдаланувчилар учун устуворлик эмас. Энергетика хавфсизлиги соҳасида фаолият юритувчи эксперт Плег Вассерман бу ҳақда қуйидагича изоҳ берди:
“Кўпчилик камера танлаганда нархга қарайди, хавфсизликка эмас. Лекин камералар шахсий фойдаланишдан ташқарида, бутун шаҳарни қамраб оладиган маълумотларни ҳам тарқатиши мумкин. Бу эса душман учун ниҳоятда фойдали ахборот манбаига айланади”.
Айни пайтда, Исроилдаги расмийлар ҳам аҳолини ўз шахсий камераларини ҳимоялашга чақиришмоқда. Жамоат радиосида чиқиш қилган киберхавфсизлик мутахассислари одамларни паролларни янгилаш, ҳимоя қувватини ошириш ёки зарурат бўлса — уларни вақтинча ўчириб қўйишга чақирмоқда.
Bloomberg манбаларига кўра, 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужуми олдидан ҳам шаҳар инфратузилмаларига жойлаштирилган видеокузатув камераларига рухсатсиз кириш ҳолатлари қайд этилган. Бу эса ушбу схеманинг аввал ҳам қўлланилганини англатади.
Маълумки, 13 июн куни Исроил ҳукумати “Исёнкор шер” номли операцияни амалга ошириб, Эроннинг ядро объектларига зарба берган. Бундан сўнг Ислом Республикаси жавоб зарбасини йўллади. Бир неча кундан бери икки давлат ўртасида ўзаро зарбалар ва киберҳужумлар тўхтаётгани йўқ.
Бу воқеалар фонида ҳозирги глобал рақамли дунёда киберхавфсизликнинг аҳамияти янада ошгани аён бўлмоқда. Ҳар қандай хусусий ёки жамоат камералари — кенг миқёсдаги ҳарбий амалиётларда “кўринмас кўз”га айланиши мумкин.
Таҳлилчиларга кўра, камералар орқали ахборот йиғиш ва зарба натижаларини таҳлил қилиш бугунги кунда ҳарбий стратегиянинг ажралмас қисмига айланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар