
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилганини ва янги чекловлар жорий этилганини расман маълум қилди. Бунга сабаб сифатида Исроилдаги умумий вазиятнинг янада кескинлашгани ва хавф даражасининг ортиши келтирилмоқда.
Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати тарқатган баёнотга кўра, 22 июнь соат 03:45 дан бошлаб 23 июнь 8:00 гача мамлакат ҳудудида янги хавфсизлик қоидалари кучга кирди. Эндиликда “чекланган фаолият” тартиби бўлган ҳудудларда фақат “зарур ҳолларда фаолият”га рухсат берилади. Бу қарор аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва вазият назоратдан чиқиб кетмаслиги учун қабул қилинди.
Маҳаллий расмийлар томонидан барча таълим муассасалари ўз ишини тўхтатди. Бундан ташқари, барча ишлаб чиқариш корхоналари ҳам фаолиятини тўхтатади, фақат ҳарбий ва зарур тармоқлар бундан мустасно бўлади. Аҳолига эса фақат зарур ҳолатлардагина иш жойига боришга рухсат берилади. Бу қатъий чекловлар мамлакатдаги хавфсизлик вазиятини янада яхшилашга қаратилган.
Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги фуқароларимизга яна бир бор мурожаат қилиб, хавфсизлик қоидаларига сўзсиз риоя этишга, эҳтиёткорликни максимал даражада оширишга ва айниқса, ракета отишмалари пайтида махсус бошпаналарни ҳеч қандай ҳолатда тарк этмасликка чақирди. Шунингдек, расмий манбалар орқали янгиликларни доимий кузатиб бориш ва зарурат туғилганда элчихонага мурожаат қилиш тавсия этилди.
Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни Ўзбекистон элчихонаси мамлакатни тарк этишни истаган фуқаролар учун махсус рақамли рўйхатдан ўтиш ва хавфсиз эвакуацияни амалга ошириш бўйича расмий маълумот тақдим этган эди. Бу чоралар Исроил Туризм вазирлиги билан ҳамкорликда жорий этилди ва вақтинча бўлиб турган ўзбекистонликларга хавфсиз йўл билан чиқиб кетиш имконияти яратилди.
Ҳозирги вазиятда ҳар бир ўзбекистонлик ўз хавфсизлигини таъминлаш учун шахсий чораларни кучайтириши, зудлик билан бошпаналарга югуриши ва элчихонадан берилаётган барча кўрсатмаларга қатъий амал қилиши лозим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар