date

Эрон АҚШнинг Қатардаги авиабазасига ракета ҳужуми уюштирди

Эрон АҚШнинг Қатардаги авиабазасига ракета ҳужуми уюштирди
Эрон томонидан АҚШнинг Қатардаги Ал-Удейд ҳарбий-ҳаво объектига олти дона ракета йўлланди. Бунга жавобан Қатар ҳукумати барча ракеталарнинг ҳаво мудофааси тизими орқали зарарсизлантирилганини маълум қилди. Реутерс ахборот агентлигининг гувоҳларга таянган хабарига кўра, Доҳада портлашларга ўхшаш товушлар эшитилган — бу мудофаа тизимларининг ишга тушганидан дарак беради. Ахиос манбаларининг таъкидлашича, Эрон ҳарбий кучлари АҚШнинг ушбу минтақадаги базасини айнан олти ракета билан нишонга олган.

Қатар пойтахти Доҳадан жануби-ғарбий томонда жойлашган Ал-Удейд авиабазасида АҚШ Марказий қўмондонлигининг (CEНТCОМ) оператив штаби жойлашган.
Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг баёнотида Эрон томонидан АҚШнинг муҳим стратегик ҳарбий манзилларидан бири бўлган Ал-Удейд базасига ракеталар йўллангани тасдиқланди.

Эрон Миллий хавфсизлик кенгашининг маълум қилишича, зарбалар АҚШ илгари ишлатган бомбалар сонига мутаносиб тарзда амалга оширилган. Қатар расмийларининг таъкидлашича, ҳужумга учраган Америка объектлари аҳолининг яшаш ҳудудларидан четроқда жойлашган.

Шунингдек, Қатар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан Эроннинг ҳужумлари тўлиқ бартараф этилгани ҳақида хабар берди. 23 июн куни кечаси Қатар хавфсизлик эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ўз ҳаво ҳудудини вақтинча ёпди ҳамда фуқароларга кейинги расмий кўрсатмаларгача хавфсиз жойларда қолишни тавсия этди. Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги эса ўз фуқароларига Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатарга сафар қилишдан тийилишни тавсия қилди.

Эслатиб ўтамиз, 22 июн куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг ядровий объектларига зарба берган эди. Шундан сўнг, АҚШ разведка хизмати Эрондан минтақадаги АҚШ объектларига жавоб ҳужумлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон АҚШнинг Қатардаги авиабазасига ракета ҳужуми уюштирди