14:05 / 01.12.2016
6 580

Қирғизистон президенти 1 йилдан кейин лавозимини тарк этиши ҳақида гапирди

Қирғизистон президенти 1 йилдан кейин лавозимини тарк этиши ҳақида гапирди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бир йилдан кейин давлат раҳбарлигидан кетишга тайёргарлик кўрмоқда.

«Бугун президент бўлганимга 6 йил тўлди. Вақт жуда тез оқмоқда, лекин афсуслансам бўлмас. Мен бу йиллар давомида Қирғизистон фуқаролари ёрдамида жуда кўп ишлар қилишга муваффақ бўлдим. Ҳозир мамлакатимиз бутунлай ўзгарди. Бир йилдан кейин ишимни тарк этаман ва 2-3 йилдан кейин нималарни амалга оширганимиз кўринади», — дея Атамбаевнинг сўзларини келтирган РИА Новости.

У 2017 йилнинг октябрида «агар қонунчилик йўл қўйса» президентлик сайловларини ўтказиш зарурлигини қайд этган. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, келгусида қайси партия вакили ҳукумат тепасига келиши у қадар аҳамиятли эмас.

«Менга тизимли равишда иш олиб борадиган сиёсатчилар ёқади. Мен ўрнимга келиши мумкин бўлган бир неча номзодларни биламан, лекин ҳозир уларнинг номларини келтирмайман», — дея қўшимча қилган Атамбаев.

Атамбаевнинг ҳисоблашича, 2020 йилгача мамлакатда иккита кучли ва парламентда бир-бирининг ўрнини алмаштира оладиган партиялар юзага келиши керак. Шу орқали ҳукумат тепасига маргинал сиёсатчилар келишининг олдини олиш мумкин бўлади.

Атамбаев 2011 йилда ҳукумат тепасига келган, унинг ваколати муддати 2017 йил охирида тугайди.

Бундан олдинроқ Қирғизистон парламенти конституцияга бош вазир ваколатларини кенгайтириш бўйича ўзгартириш ҳақидаги фикрлар сўраладиган референдум ўтказилишини белгилаганди. Бу референдум 11 декабрь куни бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти 1 йилдан кейин лавозимини тарк этиши ҳақида гапирди