date

Виктор Орбан: Украина ЕИ ва НАТОга кирса, Европа урушга тортилади

Виктор Орбан: Украина ЕИ ва НАТОга кирса, Европа урушга тортилади
Европа сиёсий саҳнасида энг шиддатли ва баҳсли мавзулардан бири — Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОга қўшилиши. Венгрия бош вазири Виктор Орбан бу масалада кескин ва аниқ позиция билдирмоқда. Унинг фикрича, Украинага ЕИ ёки НАТОдан жой бериш Европа қитъаси учун қайноқ нуқтага айланиши, Ғарб давлатларини Россия билан очиқ тўқнашув йўлига етаклаши мумкин.

Виктор Орбан Facebook'даги саҳифасида шундай ёзди:
“Агар Европа Иттифоқи Украинани ўз сафига қўшса, бу Европа учун дарҳол очиқ уруш бошланишини англатади. Ўт очиш тўхтатилгандан кейин ҳам Европа ва Россия ўртасида доимий уруш хавфи пайдо бўлади.”

У шунингдек, НАТОга аъзолик масаласини ҳам тўхталди:
“Агар Украина НАТОга қўшилса, Россия билан уруш дарҳол бошланиши мумкин. Бу учинчи жаҳон уруши хавфини янада оширади.”

Венгрия раҳбари мамлакатнинг асосий хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан, Украина билан умумий интеграция тузилмасининг бир қисми бўлишни мумкин эмас, деб ҳисоблайди.

Бу кескин баёнотлар фонида нафақат НАТО ва ЕИ саммитлари, балки Будапештдаги сиёсий ва жамоат арбобларининг Украинага қўллаб-қувватловчи декларацияси ҳам муҳим ўрин тутди. Декларацияда Россияга қарши айбловлар ва Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш талаблари мавжуд. Шу билан бирга, Венгрия ҳукуматининг ЕИга қўшилишга қарши чиқиши танқид қилинди.

Виктор Орбан эса бу танқидларга шундай жавоб берди:
“Декларацияни имзолаганлар Венгрия манфаатларини инобатга олмаяпти. Улар Россия-Украина уруши давом этар экан, ҳар куни Россия манфаатларига беихтиёр хизмат қилишмоқда. Шунингдек, улар Европа Иттифоқи манфаатларини нотўғри талқин қилишмоқда.”

Орбан таъкидлайдики, Венгрия ҳукумати ушбу можаронинг бошиданоқ уни тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори бўлиб келган. Украина армиясига қурол-яроғ етказиб беришда иштирок этмаган, бироқ Россиянинг тажовузкор ҳаракатларини қоралаган ва Украина суверенитетини тан олган. Шу билан бирга, Венгрия Украинага иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатиб, қочқинларни қабул қилган.

Европа Иттифоқи ва НАТОда эса Украинага қўшилиш масаласида қарама-қарши фикрлар ҳали ҳам давом этмоқда. Виктор Орбаннинг бундай қатъий баёноти Европа хавфсизлик сиёсатида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Виктор Орбан: Украина ЕИ ва НАТОга кирса, Европа урушга тортилади