date

МАРда трансформатор портлаши оқибатида камида 29 нафар талаба ҳалок бўлди

МАРда трансформатор портлаши оқибатида камида 29 нафар талаба ҳалок бўлди
Марказий Африка Республикаси пойтахтидаги ўрта мактабда трансформатор портлаши ваҳима ва босиб кетиш ҳолатини келтириб чиқарган натижада, камида 29 нафар талаба ҳалок бўлди, деб хабар берди икки шифохона манбасига таяниб Реутерс агентлиги.

Таълим вазирлигининг маълум қилишича, воқеа чоғида Бартҳелемй Боганда ўрта мактабидаги имтиҳон марказида пойтахтдаги яна олти таълим муассасасидан жами 5,000 дан ортиқ талаба якуний имтиҳон топшираётган бўлган.

“Жуда ҳам босим остида қолдик. Бу даҳшатли ҳолат эди. Ўнлаб қурбонлар етиб келаётган эди,” - деб ҳолатни изоҳлаган шифохона вакили.

Яна бир тиббий манба эса ҳалок бўлганлар сонини 31 тага етганлигини ва портлаш овози бинонинг қулашига сабаб бўлаётгандек туюлгани, бу эса талабаларда ваҳима уйғотганини билдирган.

“Шу ваҳима сабабли баъзи талабалар ҳатто иккинчи қаватдан сакрашган,” – деди у, имтиҳон топшираётган ёшлар тахминан 18-22 ёш атрофида эканини қўшимча қилиб.

Таълим вазирлиги баёнотида айтилишича, мамлакатнинг асосий электр тармоғи – ЭНEРCА томонидан электр таъминоти тикланганидан сўнг, мактабнинг асосий биносида жойлашган трансформатор портлаб кетган.

Баёнотда айтилишича, воқеа “бир қатор оғир тан жароҳатларига ва афсуски, ўлим ҳолатларига олиб келган”.

Вазирлик ҳодиса сабаблари ўрганиб чиқилишини ва имтиҳон сессияси узлуксиз давом этишини таъминлашга ваъда берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » МАРда трансформатор портлаши оқибатида камида 29 нафар талаба ҳалок бўлди