TikTok’ни ким олади? АҚШда “катта ўйин” қизийди

1 дақиқа ўқиш322
TikTok’ни ким олади? АҚШда “катта ўйин” қизийди
Жаҳон техно-майдонида яна катта ҳаракатлар: TikTok ижтимоий тармоғининг келажаги масаласида АҚШ ва Хитой ўртасида жиддий музокаралар давом этмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп Fox News студиясида бу мавзуда муҳим баёнот берди — у «жуда бой инсонлар гуруҳи» TikTok’ни сотиб олиш учун харидор сифатида танланганини маълум қилди. Энг асосийси, ушбу битим амалга ошиши учун Хитой раҳбари Си Жинпингнинг розилиги талаб этилади, деб хабар берди Reuters.

Трамп таъкидлаганидек, TikTok атрофидаги сиёсий тортишувлар ва хавфсизлик муаммолари ҳали-ҳамон долзарблигини йўқотгани йўқ. Аниқлик киритилишича, харидорлар таркиби, битим шартлари ва бошқа муҳим жиҳатлар ҳозирча ошкор қилинмаган. Трамп ушбу маълумотларни эълон қилишни «тахминан икки ҳафтадан сўнг»га қолдирган. Шу боис, жамоатчилик ҳозирча сабр қилишига тўғри келади.

Маълумки, АҚШ конгресси ва давлат тузилмалари TikTokʼни миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳоламоқда. Хусусан, Конгресс қабул қилган ва Жо Байден имзолаган қонунга кўра, TikTok эгаси бўлган ByteDance агар платформанинг Америка сегментини чет элликлардан, яъни Хитойдан ажратмаса, тармоқ бутун АҚШда тақиқланиши мумкин. Бошқа томондан, TikTok ўз акцияларининг камида 50 фоизини АҚШ компанияларига сотса, фаолиятни давом эттириш имконияти пайдо бўлади.

Айни пайтда, Доналд Трамп маъмурияти «TikTokʼни қутқариш бўйича битим» устида иш олиб боряпти. Мавжуд қонуннинг кучга кириш муддати эса ўтган январ ойида Трампнинг махсус топшириғи билан 75 кунга ортга сурилганди. Шунингдек, апрель ойида у бу муддатни яна 75 кунга узайтирди.

Трампнинг баёнотидан маълум бўлишича, сиёсий тортишувлар ортида катта иқтисодий манфаатлар ва технология бозоридаги улкан қўлга киритишлар ётади. TikTokʼни сотиб олиш масаласида нафақат Америка, балки бутун жаҳон жамоатчилиги диққат билан кузатмоқда. Чунки бу битим АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобатни янги босқичга олиб чиқиши мумкин.

Якуний қарор эса яқин ҳафталарда эълон қилинади. Шубҳа йўқки, бу каби катта пуллар ўйини ва технология гигантлари орасидаги келишув жаҳон бозорига катта таъсир кўрсатади ва TikTok’нинг келажаги учун янги йўналишларни белгилаб беради.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?