date

Ота қизи учун денгизга сакради: Дисней круизида драматик қутқарув

Ота қизи учун денгизга сакради: Дисней круизида драматик қутқарув
АҚШнинг Флорида штатидаги Форт-Лодердале портига қайтаётган Дисней Дреам круиз кемасида якуний кун драматик саҳнага гувоҳ бўлди: 14 қаватли кеманинг тўртинчи қаватидан тасодифан денгизга тушиб кетган ёш қизни қутқариш учун унинг отаси ҳам денгизга сакради. Ушбу воқеа бортдаги кўплаб йўловчиларни ларзага солди, аммо воқеалар ижобий якун топди.

Гувоҳларнинг айтишича, воқеа расмга тушиш вақтида содир бўлган. Қизалоқ кеманинг панжараси ёнида суратга олинаётган вақтда мувозанатни йўқотиб, пастга қулаган. Унинг отаси эса ҳеч иккиланмай, дарҳол сувга сакраб, қизини қутқаришга интилган.

"Биз улар денгизга тушганини кўрдик ва дарҳол кўздан йўқолдилар. Жуда тез содир бўлди, улар сувда кичик нуқта каби кўринарди", — деди йўловчилардан бири, Лаура Амадор, CBS News'га берган интервюсида.

Кема капитанининг тезкор ҳаракати туфайли, кеманинг ҳаракати секинлаштирилиб, бурилиш амалга оширилди. Махсус қутқарув қайиғи – тендер – сувга туширилиб, 10 дақиқа давомида сувда қолган отани ва қизини муваффақиятли қутқарди.

Дисней Cруисе Лине расмий баёнотида шундай дейилади:
"Дисней Дреам бортидаги экипаж икки меҳмонни сувдан тезкорлик билан қутқарди. Биз экипаж аъзоларининг юқори даражадаги малакаси ва фавқулодда вазиятга тез жавоб берганликларини эътироф этамиз. Бу меҳмонларнинг хавфсиз тарзда кемага қайтишини таъминлади."

Воқеанинг видеолавҳалари ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Видеоларда йўловчиларнинг қутқарув операциясини кузатиб, хурсандчилик билан олқишлаётгани акс этган.

Кема 4 кун давомида Багама ороллари бўйлаб сузиб, Флорида штатидаги Форт-Лодердале портига қайтмоқда эди. Воқеа круизнинг охирги кунида содир бўлди ва кема белгиланган жадвал бўйича портга етиб келди.

Мазкур воқеа саёҳат саноатида ноёб ҳолатлардан биридир. 2019 йилда эълон қилинган Cruise Lines International Association (CЛИА) ҳисоботига кўра, ўша йили 25 киши круиз кемаларидан тушиб кетган, улардан атиги 9 нафари қутқарилган.

Бу воқеа бир вақтнинг ўзида огоҳлантирувчи ва умид бахш этувчи ҳолат бўлди – ота жасорати ва экипажнинг тезкор ҳаракати ҳаётларни сақлаб қолди. Ота ва қиз соғ-саломат кемага қайтарилган, аммо уларнинг ҳолати юзасидан қўшимча тафсилотлар ошкор этилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ота қизи учун денгизга сакради: Дисней круизида драматик қутқарув