
Ямандаги «Ансар Аллоҳ» ҳаракатига мансуб ҳусийчилар томонидан Исроил пойтахтидаги Бен-Гурион аэропортига гипертовушли баллистик ракета билан зарба берилгани ҳақида расмий баёнот тарқалди. Манба маълумотларига кўра, ушбу ҳужумда ҳусийчилар “Фаластин-2” деб номланган, ўзига хос технологик ютуқ сифатида баҳоланаётган янги ракетасидан фойдаланишган. Бу қурол 2024 йилда махсус равишда Ғазона қўллаб-қувватлаш операциялари учун ишлаб чиқилган эди, деб хабар берди ansarollah.com.
Ҳужум натижасида ракета нишонга аниқ етган ва Бен-Гурион аэропортида ҳаракат вақтинча тўхтаган. Ушбу воқеа Яқин Шарқдаги минтақавий муаммолар ва хавфсизлик таҳдидлари янада кучайганини кўрсатмоқда.
Исроил Мудофаа армияси эса ўз баёнотида Яман ҳудудидан учирилган бир неча ракета муваффақиятли тўхтатиб қолинганини маълум қилди. Шунингдек, ўтган тун давомида Ўлик денгиз ва Ўрдун дарёсининг Ғарбий соҳилида ҳаво хавфи сиреналари янграган.
Айни пайтда, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш туфайли ҳусийчилар томонидан бир неча бор дрон ва ракеталар орқали ҳужумлар амалга оширилган. Улар бу ҳаракатни Ғазодаги фаластинликларга нисбатан бирдамлик рамзи сифатида баҳолаб келади.
Шунингдек, июн ойи охирларида ҳусийчилар Исроилнинг Беэр-Шева шаҳрига ҳам ракета йўллаган эди. Ушбу ҳужумлардан сўнг Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Яманга кескин огоҳлантириш бериб, “Теҳроннинг тақдирини” ваъда қилган.
Мутахассислар таъкидлашича, ҳусийчиларнинг гипертовушли ракеталардан фойдаланиши минтақада хавфсизлик муаммоларини янада оғирлаштирмоқда ва Яқин Шарқдаги ҳарбий қарама-қаршиликлар янги босқичга кўтарилганини кўрсатади.
Воқеалар ривожи, хавфсизлик вазиятлари ва минтақадаги барқарорлик келажаги барча жамоатчиликнинг диққат марказида бўлиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар