date

Урушни тугатишнинг россияча шартлари: Лавров урушни тугатиш учун 2та асосий шартни очиқлади

Урушни тугатишнинг россияча шартлари: Лавров урушни тугатиш учун 2та асосий шартни очиқлади
Украинадаги урушни тугатиш борасида Москва ўз талабларини яна бир бор очиқ баён қилди, деб хабар берди magyarnemzet.hu. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ушбу газетага берган сўнги интервьюсида, Россияга қарши қўйилган барча санкцияларни бекор қилиш, музлатилган активларни қайтариш ва барча даъволарни тўхтатишни “қонуний келишув” учун асосий шартлар деб атади.

Лавров таъкидлашича, Москва урушни “асосий сабаблар бартараф этилмаган ҳолда” якунлашни мақсад қилмаяпти. Кремлнинг талаблар рўйхатида Украинага “демилитаризация”, “денацификация” ва нейтрал мақом бериш ҳамон кучда. Шу билан бирга, Россия томони халқаро ҳамжамиятдан Қрим, Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорожье вилоятларини Россия таркиби деб расман тан олишни талаб қилмоқда. Лавровнинг таъкидлашича, бу ҳудудларда 2022 йил кузида ўтган “референдумлар” асос сифатида кўрсатилмоқда.

Бироқ, халқаро ташкилотлар бу талабларни инкор этмоқда. БМТ ва халқаро экспертлар Украинада босиб олинган ва ҳарбий ҳаракатлар остидаги ҳудудларда ўтказилган “референдум”ларни халқ иродаси сифатида кўрсатишга йўл қўйиб бўлмаслигини билдиришган ва бу каби “овоз беришлар” ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатга эга эмаслигини таъкидлашган.

Москва позицияси халқаро майдонда жиддий баҳс ва эътирозларга сабаб бўлаётган бир пайтда, урушни дипломатик йўл билан тўхтатиш имкониятлари ҳам турли форматларда муҳокама этилаяпти. Шу билан бирга, Россия талаблари ва Ғарб давлатларининг жавоби ўртасидаги кескин фарқ ҳозирча низо тугашига тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Zamin.uz халқаро майдондаги уруш ва тинчлик музокараларининг барча муҳим янгиликлари ҳақида ўз ўқувчиларини тез ва холис ахборот билан таъминлашда давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Урушни тугатишнинг россияча шартлари: Лавров урушни тугатиш учун 2та асосий шартни очиқлади