date

Москва яқинида муҳожирларга қарши кучли рейд ўтказилди (видео)

Москва яқинида муҳожирларга қарши кучли рейд ўтказилди (видео)
Россияда миграция қонунлари устидан назорат янада кучайтирилди. Бу сафар хавфсизлик кучлари Москва яқинида жойлашган Балашиха шаҳрида кенг қамровли рейд уюштирди. Ҳужжатларга мувофиқ яшамаган шахслар, омборхоналар ва ишлаб чиқариш объектларидаги муҳожирлар асосий нишонга олинди, деб хабар берди Россия гвардияси матбуот хизмати.

Тергов қўмитаси, ҳарбий комиссариат, ҳудудий хавфсизлик идораси, ФСБ ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Россия гвардиясининг “Авангард” махсус ОМОН бўлинмаси рейдни амалга оширди. Бу тадбир нафақат фуқаролик статусини аниқлаш, балки хавфсизликни таъминлаш мақсадини ҳам кўзлади.

"Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Балашиха гарнизони бўйича ҳарбий тергов бошқармаси, ҳарбий комиссарият, ҳудудий хавфсизлик бошқармаси, шунингдек, Москва ва Москва вилояти бўйича УФСБ ходимлари Россия Гвардияси Бош бошқармасининг "Авангард" ОМОН куч кўмагида рейдда иштирок этдилар. шаҳар округи омборлари ва ишлаб чиқариш объектларида текширилди”, — дейилади Россия гвардияси матбуот хизмати хабарида.

Текширувлар чоғида 150 нафар ноқонуний муҳожир аниқланди. Улар Россияда вақтинча ёки доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда, турли объектларда иш фаолияти олиб боришган. Аниқланган шахслар ички ишлар органларига топширилиб, ҳуқуқий баҳо бериш ва зарур чоралар кўриш учун тегишли ваколатли органлар томонидан расмий текширув бошланди.

Мутахассислар фикрича, бундай кенг кўламли рейдлар Россия ҳудудида қонуний муҳожирларни ажратиб олиш, ноқонуний фаолиятни олдини олиш ва меҳнат бозорини соғломлаштиришга хизмат қилади. Хусусан, хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам бу текширувлар алоҳида аҳамият касб этади.

Айни вақтда ушбу текширув натижалари асосида қонун бузган муҳожирларга нисбатан депортация, жарима ёки бошқа маъмурий чоралар қўлланилиши мумкин. Шу билан бирга, рейд давомида фаолият юритаётган айрим корхоналар ҳам қонунбузарлик ҳолатида экани аниқланган ва уларга нисбатан ҳам ҳуқуқий чоралар кўрилади.

Мавжуд маълумотларга қараганда, бундай рейдлар Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилиши режалаштирилмоқда. Мамлакат расмийлари ноқонуний миграцияга қарши курашишда қатъий позицияни ушлаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва яқинида муҳожирларга қарши кучли рейд ўтказилди (видео)