date

Ғазода портлаш: 3 исроиллик аскар ҳалок бўлди

Ғазода портлаш: 3 исроиллик аскар ҳалок бўлди
Ғазо секторидаги зиддиятлар давом этмоқда. Жабаля шаҳри яқинида рўй берган кучли портлаш оқибатида Исроил армиясининг уч нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри маълум қилди.

Йўқотилганлар — штаб-сержант Шоҳам Менахем (21 ёш), сержант Шломо Якир Шрем (20 ёш) ва сержант Юли Фактор (19 ёш) бўлиб, улар 401-зирҳли бригадасига қарашли 52-батальон аскарлари экани аниқланган.

Исроил мудофаа кучлари тарқатган маълумотга кўра, ушбу аскарлар портлаш вақтида Жабаля шаҳридаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган ва шикастланган танк ичида бўлишган.

Фожиа натижасида яна бир зобит оғир жароҳат олиб, шифохонага жойлаштирилгани билдирилди. Ҳозирда ҳодисанинг аниқ сабаблари юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мудофаа идоралари ҳозирда Жанубий Ғазодаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ҳарбий ҳаракатлар янада кучайиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазода портлаш: 3 исроиллик аскар ҳалок бўлди