
Қадимги осмон жисмлари ҳақидаги топилмалар орасида бу галги хабар катта қизиқиш уйғотди: Марс сайёрасидан келган ва Ерда ҳозиргача топилган энг йирик метеорит Нью-Йоркдаги Сотҳебйъс аукционида 4,3 миллион долларга (тахминан 54 миллиард сўм) сотилди, деб BBC хабар берди.
Бу ноёб тош “НWА 16788” деб номланади. Унинг оғирлиги 24,5 кг, узунлиги эса 38,1 смни ташкил қилади. У 2023 йил ноябрида Нигериядаги чўл ҳудудида топилган. Метеорит Ердаги бошқа барча Марсга оид метеоритлардан 70% каттароқдир.
Сотҳебйъс ушбу метеоритни “ақл бовар қилмас даражада ноёб” деб таърифлади. Бугунгача Ерда аниқланган барча Марс метеоритлари сони бор-йўғи 400 та атрофида. Бу эса НWА 16788'ни ҳақиқий илмий хазинага айлантиради.
Сотҳебйъсънинг фан ва табиий тарих бўйича раис ўринбосари Кассандра Хаттон: “Бу Марсдан келган Ердаги энг катта тош. Бунинг Ерга етиб келишига имконият жуда оз. Агар у сувга тушганида, биз уни тополмаган бўлар эдик”, — деди.
Аукциондаги сотувдан кейин солиқ ва қўшимча тўловлар билан нархи 5,3 миллион долларга (тахминан 67 миллиард сўм) етди. Метеоритни ким сотиб олгани сир сақланмоқда.
Шу куни ўтказилган аукционда Юра даврига тегишли Cератосаурус динозаври скелети 26 миллион долларга ва Пачйcепҳалосаурус бош суяги 1,4 миллион долларга сотилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар