АҚШда Кока-Кола таркибидаги сироп ўзгарадими?

АҚШда Кока-Кола таркибидаги сироп ўзгарадими?
АҚШнинг президенти Доналд Трумпга кўра, Coca-Cola компанияси АҚШда сотиладиган маҳсулотларида энди маккажўхори сиропи ўрнига ҳақиқий қамиш шакаридан фойдаланишга рози бўлган, деб BBC хабар берди.

Трумп Трутҳ Сосиалдаги постида шундай деб ёзди: “Мен Coca-Cola билан АҚШдаги ичимликларида РЕАЛ қамиш шакари ишлатиш бўйича гаплашдим ва улар бунга рози бўлишди. Бу ажойиб қарор — кўрасиз, бу шунчаки яхшироқ!”

Компания расмийси бу ўзгаришни тўлиқ тасдиқламаган бўлса-да, “Президент Трумпнинг қизиқишини қадрлаймиз, тез орада Coca-Cola маҳсулотларидаги янгиликлар ҳақида маълумот берамиз,” дея изоҳ берди.

Маълумот учун, АҚШдаги Coca-Cola ичимликлари одатда маккажўхори сиропи билан шираланади, бошқа кўплаб давлатларда эса (Мексика, Буюк Британия, Австралия) қамиш шакаридан фойдаланилади.

Компания бош директори Жамес Қуинсей эса апрелда “ичимликларда шакар миқдорини камайтириш бўйича ишлаяпмиз, рецептлар янгиланмоқда,” деган эди.

Аммо бундай қарор АҚШда етиштириладиган маккажўхори саноати учун таҳдидли кўринади. Сорн Рефинерс Ассосиатион раҳбари Жоҳн Боде “бу минглаб иш ўринларининг йўқолишига, фермерлар даромадининг камайишига олиб келади. Қамиш шакари эса соғлиққа фойдалироқ эмас,” — деди.

Соғлиқни сақлаш вазири Роберт Ф. Кеннедй Жр ва унинг “Маке Америса Ҳеалтҳй Агаин” ҳаракати маккажўхори сиропи, сунъий бўёқлар ва уруғ мойлари каби моддаларни маҳсулотлардан чиқаришга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Трумпнинг ўзи Диет Соке ичимлигини яхши кўради. Президентлик даврида Оқ уйдаги иш столига махсус тугма ўрнатилган бўлиб, у орқали унга Диет Соке олиб келинарди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар