date

АҚШ Зеленский ўрнини янгисига алмаштирмоқчими?

АҚШ Зеленский ўрнини янгисига алмаштирмоқчими?
Америка Қўшма Штатлари Украина президенти Владимир Зеленскийни ўз лавозимини тарк этишга мажбурлаши мумкин. Бу ҳақда Америкадаги таниқли мустақил журналист, Пулитцер мукофоти соҳиби Сеймур Херш маълум қилди, деб хабар берди халқаро оммавий ахборот воситалари.

Унинг таъкидлашича, АҚШ расмийлари орасида Зеленскийнинг ҳокимиятда қолиши Украинадаги умумий вазиятни янада ёмонлаштириши мумкинлиги ҳақида жиддий хавотирлар бор. Айрим манбаларга кўра, Вашингтон бугунги Киев раҳбариятини самарасиз, ҳатто фойдасиз деб ҳисобламоқда.

Хершга кўра, АҚШ маъмуриятида аллақачон Зеленскийдан кейинги эҳтимолий номзодлар муҳокама қилинмоқда. Гап шундаки, Украинадаги сиёсий ва ҳарбий вазият оғирлашар экан, Америка бу муаммоларни ҳал қилиш учун янгиланган етакчиликни зарур деб билаётган кўринади.

Вашингтон Зеленскийни биринчи навбатда тинч йўл билан лавозимни тарк этишга ишонтиришни мақсад қилмоқда. Агар бу амалга ошмаса, жиддий босим воситалари ишга туширилиши мумкин. Шу билан бирга, расмий АҚШ ҳозирча бу масала юзасидан расмий баёнот бермаган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Зеленский бугунги кунда АҚШ ва Ғарб давлатларидан кўплаб ҳарбий ва молиявий ёрдамлар олмоқда. Аммо у олиб бораётган сиёсат ва урушдаги стратегик қарорлар борасида кўплаб саволлар туғилаётгани ҳам сир эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Зеленский ўрнини янгисига алмаштирмоқчими?