
Буюк Британиядаги айрим давлат мактаблари 2025–2026 ўқув йилидан бошлаб қизларга юбка кийишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Янги тартибга кўра, энди барча ўқувчилар учун ягона форма – шим ва формали устки кийим ҳисобланади. Бу янгилик кўплаб ота-оналарнинг кескин эътирозига сабаб бўлди.
Вазиятга таълим вазирлиги ҳам муносабат билдириб, ушбу қарорнинг асосий мақсади ота-оналарнинг ортиқча харажатларини камайтириш эканини таъкидлади. Уларга кўра, бренд формалар ўрнига оддий ва барча учун тенг нархдаги либослар тавсия этилмоқда.
«Мактаблар мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Биз уларга тавсиялар берамиз, мажбурий талаблар эмас. Шим кийиш қизлар учун ҳам қулай ва уларнинг фаоллигини чекламайди», — дейилади расмий баёнотда.
Қизиқ томони шундаки, бундай янгилик «гендер тенглиги»ни таъминлаш мақсадида жорий этилгани айтилмоқда. Яъни, юбкадан воз кечиш орқали ўқувчилар ўртасидаги фарқни камайтириш кўзда тутилган.
Бироқ кўплаб ота-оналар бу қарорни ноўрин, ҳатто ҳуқуқлар чекланиши деб баҳолашмоқда. Улар мактаб формаси қизларнинг шахсий танловига аралашмаслиги керак, деб ҳисоблашади.
Айни пайтда, баъзи мактаблар бу тартибни жорий қилишдан бош тортган. Демак, Буюк Британия бўйлаб ушбу масалага ёндашув ҳар хил бўлиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар