date

Жанубий Кореяда сел ва кўчкиларда камида 14 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда сел ва кўчкиларда камида 14 киши ҳалок бўлди
Жанубий Кореяда бир неча кун давом этган тинимсиз ёмғирлар оқибатида юзага келган кучли сув тошқинлари ва ер кўчкилари камида 14 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Мамлакатнинг фавқулодда вазиятлар бўйича бошқармаси ушбу маълумотни тасдиқлади. Яна 12 нафар шахс бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Энг оғир зарар жанубий ва марказий ҳудудларга етган бўлиб, йўллар, турар жой бинолари, қишлоқ хўжалиги майдонлари ва чорвачилик хўжаликлари кучли зарар кўрган. Қутқарув хизматлари бедарак йўқолганларни излашда давом этмоқда.

Санчонг вилоятида 6 киши ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро бедарак йўқолган. Марказий Чунгчеонг минтақасида эса бутун бошли бир қишлоқ ер остида қолган. Гапьеонг шаҳрида эса тупроқ кўчкиси бир нечта уйларни ютиб юборган ва икки киши ҳаётдан кўз юмган. Фуқаролар қалин лойдан ўтиб, эвакуация марказларига пиёда етиб боришга мажбур бўлган.

Маҳаллий ОАВнинг хабарига кўра, тошқинлар бошлангандан бери бутун мамлакат бўйлаб 10 мингга яқин одам ўз уйини тарк этган. 41 мингдан ортиқ хонадон вақтинча электр энергиясиз қолган.

Президент Ли Же Мёнг якшанба куни ҳалокатга учраган ҳудудларни махсус офат зонаси деб эълон қилишни буюрди ва ҳукумат кўп соҳаларни қамраб олган тиклаш ишларини бошлаб юборди. Ички ишлар вазири Юн Ҳо-жунг барча маҳаллий ҳокимиятлардан мавжуд барча ресурсларни тезкор сафарбар этишни сўради.

Об-ҳаво мутахассислари ёмғир якшанба куни кечқурун тўхташини, аммо ортидан кучли иссиқ ҳаво тўлқини бошланишини прогноз қилмоқда. Бу эса ёрдам ва тиклаш ишларини мураккаблаштириши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда сел ва кўчкиларда камида 14 киши ҳалок бўлди