date

Москвада дрон ҳужумлари туфайли ҳаво ва темир йўллар ёпилди

Москвада дрон ҳужумлари туфайли ҳаво ва темир йўллар ёпилди
20 июл куни Москва осмонида хавфли вазият юзага келди. Шаҳар мери Сергей Собяниннинг маълум қилишича, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари тун ва эрталаб давомида Москвага йўналтирилган 19 та дронни йўқ қилган.

Учувчисиз қурилмалардан бири Зеленограддаги кўп қаватли тураржойга урилиб тушган. Ҳодиса оқибатида бир хонадонда зарар қайд этилган, дрон парчалари тушиши натижасида икки автомашина ёниб кетган. Ҳодисалар оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Россия фуқаролик авиацияси агентлиги (Росавиация)нинг билдиришича, 19 ва 20 июл кунлари Москва аэропортларида парвозлар вақтинча тўхтатилган. Бу сабабли 134 та самолёт захира аэродромларга йўналтирилган. Калуга аэропортида ҳам шу куни парвозлар чекланган.

Шунингдек, шанба куни кечқурун Ростов вилоятида украин дронларининг парчалари электр тармоқларига етказган зарар ортидан темир йўл ҳаракатида жиддий узилишлар юзага келди. Айниқса, 75 та узоқ масофали йўналишдаги поезд ҳаракати кечиккан. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Россия темир йўллари томонидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Айни пайтда, Москва ҳаво ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, аҳолига осмондан хавф туғилганда тезкор равишда маълумот тақдим этиш тизими ишга туширилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада дрон ҳужумлари туфайли ҳаво ва темир йўллар ёпилди