
Эронда юзага келган фавқулодда ва ўта кучли иссиқлик тўлқини бутун мамлакатда ҳаётни жиддий тарзда издан чиқармоқда. Сўнгги кунларда ҳарорат айрим ҳудудларда 50 даражагача кўтарилиб, хавфли об-ҳаво шароити сув ҳамда электр таъминотида катта узилишларга олиб келди. Маҳаллий манбаларга кўра, 23 июл куни мамлакатнинг қатор вилоятларида барча давлат муассасалари ва банклар вақтинча ёпилди.
Расмийлар бундай чорани ғайритабиий иссиқлик ва сув-энергетика инқирози туфайли қабул қилишга мажбур бўлди. Одатийдан анча юқори ҳарорат фонида аҳолида соғлиқ билан боғлиқ муаммолар, электр қуввати ва ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилди. Эроннинг турли ҳудудларида давлат хизматлари кўрсатиш имконсиз бўлиб қолган, аҳолининг аксарияти уйда қолишга мажбур бўлмоқда.
ЭтемадОнлайн агентлиги маълумотига кўра, қуйидаги вилоятларда давлат муассасалари ва банклар вақтинча фаолиятини тўхтатди:
. Теҳрон
. Хузистон
. Кирмоншоҳ
. Марказий
. Систон ва Балучистон
. Ҳормозган
. Илом
. Қум
Маҳаллий расмийлар аҳолига эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишни, имкон қадар уйда қолишни ва сув ҳамда электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишни тавсия қилишди. Бундай иссиқлик тўлқинлари натижасида нафақат давлат идоралари, балки мактаблар ва тиббиёт муассасалари ҳам фаолиятини тўхтатиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу ҳолат барқарорлашмагунча фавқулодда чоралар давом этади ва фуқароларга керакли ёрдам кўрсатилади. Эрондаги ушбу экологик инқироз халқаро мутахассислар ва атроф-муҳит фаоллари эътиборини ҳам тортмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар