date

Олимлар Марсда тирик организмлар учун яшаш имконини синовдан ўтказди

Олимлар Марсда тирик организмлар учун яшаш имконини синовдан ўтказди
Гарвард университети олимлари илк бор Марсга ўхшаш шароитларда сув ўтларини муваффақиятли парвариш қилишга эришди, деб korrespondent.net хабар берди. Лойиҳага иқлимшунос ва планетолог Робин Вордсворт бошчилик қилди. Мутахассислар лабораторияда полилактик кислота асосида, қайта тикланадиган манбалардан тайёрланган ва бутунлай биологик парчаланадиган биопластикдан махсус камера яратди.

Ушбу инновацион камера 3D-принтер ёрдамида босилиб, ичида Марс атмосферасига мос муҳит — паст босим (Ер босимининг 1 фоизидан ҳам кам), юқори CО₂ даражаси яратилган. Эксперимент учун Дуналиелла тертиолеcта турига мансуб сув ўтларидан фойдаланилди. Қийин ва экстремал шароитларга қарамасдан, сув ўтлар нафақат омон қолди, балки самарали фотосинтез жараёнини ҳам амалга оширди.

Гарвард олимларининг бу тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, биопластика келажакда бошқа сайёраларда экологик тоза, “тирик” иншоотлар барпо этишда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Энг асосийси, бундай биопластик конструкцияларни жойида тайёрлаш ва ўрнатиш осон — Ерда ишлаб, ташиш шарт эмас.

Шу билан бирга, мутахассислар ҳали ҳам изланишлар давом этишини таъкидлашмоқда. Ерда бўлмаган барқарор ва узоқ муддатли экотизимлар яратиш учун яна кўп йиллар ва кенг қамровли тадқиқотлар талаб қилинади. Аммо дастлабки илмий муваффақиятлар аллақачон сайёрамиздан ташқарида ҳаёт сари муҳим қадамлардан бири бўла олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Марсда тирик организмлар учун яшаш имконини синовдан ўтказди