date

Покистонда биринчи марта туяга сунъий оёқ қўйилди

Покистонда биринчи марта туяга сунъий оёқ қўйилди
Покистоннинг Синд вилоятида жойлашган ҳайвонлар бошпанасида Кемми лақабли туя учун сунъий оёқ ўрнатилди. Бу мамлакат тарихида биринчи марта йирик ҳайвонга протез ўрнатилиши билан тарихда қолди. 2024-йил июн ойида Кеммининг оёғи маҳаллий ер эгаси томонидан кесиб ташланган. Сабаби туя ер эгасининг даласига кириб кетгани учун эгаси ҳайвонга шафқатсизларча шикаст етказган.

Ушбу воқеа видеолари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Шу сабаб расмийлар бу муаммони назоратга олиб, туяни Карачидаги CДРС бошпанасига етказишди. Мутахассисларнинг айтишича, туя оғриқ ва руҳий зарба натижасида, айниқса, эркаклардан жуда қўрқиб қолган. Бошпана раҳбари Шима Хон “Кемми чинқириб йиғлар, юракни эзадиган нола чиқарарди”, деб эслайди.

Туяни руҳий жиҳатдан тиклаш жараёни мураккаб бўлди. Реабилитация жараёнида Кемми бошқа туя — Келли билан таништирилди ва улар бирга вақт ўтказишди. Шу сабаб Кемми биринчи бор уч оёғида туришга ҳаракат қилди ва ҳолати анча яхшиланди.

Дастлабки даволаш босқичидан сўнг Кемми учун АҚШда махсус ишлаб чиқарилган протезга буюртма берилди. Сунъий оёқ ўрнатилгач, Кемми илк қадамларини ташлади. Ветеринар Бабар Ҳусайннинг айтишича, туя ҳали тўлиқ мослашмаган, аммо ҳар куни 15–20 дақиқалик машғулотлар орқали аста-секин протезга ўрганмоқда. Мутахассислар тўлиқ мослашув жараёнини 2–3 ҳафта давом этишини таъкидламоқда.

Покистондаги бу илк амалиёт мамлакат ветеринария ва ҳайвонларни ҳимоя қилиш соҳаси учун муҳим қадам бўлди. Кемми ҳозирда Карачидаги бошпанада яшамоқда ва унга доимий тиббий, ижтимоий ва реабилитация хизмати кўрсатилмоқда.

Мутахассислар бу ҳолат ҳайвонларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ва ногирон ҳайвонларга ёрдам беришда ижобий натижалар учун асос бўлишини таъкидлашмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда биринчи марта туяга сунъий оёқ қўйилди