Америка ҳарбий денгиз кучларининг Гуантанамода (Куба) жойлашган қомоқхонаси АҚШ фаолиятидаги доғ ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама мамлакат ҳарбий ҳаво кучларининг Флорида штатида жойлашган Макдил базасидаги чиқишида айтиб ўтган.
Обаманинг тан олишича, “Гуантанамони ёпишнинг аллақачон вақти бўлган”. Аммо бу иш ҳамон бажарилмаган. Обама буларнинг барчасига АҚШ Конгрессини тўла айблади. Унинг сўзларига кўра, “АҚШ Кубада 60га яқин маҳбусни ушлаб туриш учун миллионлаб доллар пулни ҳавога совурмоқда”.
"Агар Конгресс ўз йўналишини ўзгартирмаса, тарих унга ўзининг аянчли баҳосини қўяди", - деди Обама. Америкалик етакчи “миллатга доғ бўлиб турган бу ҳолатни йўқ этиш учун” барча имкониятлардан фойдаланишини ваъда қилган.
Маълумот учун: Гуантанамо қамоқхонаси 2002 йилда АҚШ президентларидан бири кичик Жорж Буш томонидан ташкил этилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди