
Франция президенти Эммануэль Макрон томонидан Фаластин давлатини расман тан олиш ҳақида эълон қилинган қарор Исроилда жиддий танқидларга сабаб бўлди. Яҳудий давлати Бош вазири Беньямин Нетаньяху бу қадамни мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат сифатида баҳолади.
У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай изоҳ қолдирди:
“Президент Макроннинг 2023 йил 7 октябрдаги террорчилик ҳужумига қарамай, Тель-Авив яқинидаги Фаластин давлатини тан олиши — терроризмни рағбатлантириш ва Ғазода содир бўлган воқеалар каби янги хавф-хатарларни яратиш демакдир. Бу каби қарорлар Ироқ ёки Эронга ўхшаш сунъий режимларни кучайтиришга хизмат қилади”, — деди у.
Исроил ҳукумати бу ҳаракатни халқаро хавфсизликка қарши йўналтирилган, бир томонлама ва зиддиятни кучайтирувчи ҳаракат сифатида баҳоламоқда.
Нетаньяхуга кўра, Фаластин давлатини тан олиш билан Франция Ғазо ва бутун минтақадаги радикал гуруҳларга билвосита ёрдам бермоқда. Бу эса минтақадаги тинчлик музокараларига тўсиқ бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!