
Техасда 2017 йилда ураган пайтида йўқолган Блю лақабли ит 8 йил ўтиб, бутунлай бошқа шаҳарда — 500 км узоқликда жойлашган паркдаги оммавий ҳожатхонадан топилди, деб хабар берди Pravilamag.
Ушбу ғайриоддий воқеа АҚШда содир бўлди. Блю исмли ит 2017 йили Техас штатидаги Корпус-Кристи шаҳрида юзага келган "Харви" урагани вақтида ҳовлининг девори қулаб тушганидан сўнг қочиб кетган. У пайтда ҳайвон атиги икки ёшда эди.
Шундан бери бирор из қолдирмаган Блю деярли саккиз йил ўтиб, Уейко шаҳридаги бир паркдаги ҳожатхонадан топилди. Унга йўлиқиб қолган ёш қиз уни Pet Circle номли хайрия ташкилотига олиб борди. Мутасаддилар итнинг чипини сканер қилиб, унинг ҳақиқий эгаларига боғланишди.
Оила аъзоларига хабар берилганида, улар туйғуларини яшира олмади. “Саккиз йилдан кейин Блюни топилгани ҳақида эшитганимизда, хурсандчилигимиз чексиз бўлди. Бу биз учун мўъжизадек бўлди”, — дейишди Pet Circle вакиллари.
Ҳозирда Блю ўз эгалари билан яна бирлашган. Бу воқеа эса нафақат ҳайвонлар дунёсида, балки инсонлар қалбида ҳам чуқур из қолдирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!