date

Таиланд ва Камбоджа раҳбарлари чегара можаросини тугатиш музокараларини ўтказади

Таиланд ва Камбоджа раҳбарлари чегара можаросини тугатиш музокараларини ўтказади

Таиланд ва Камбоджа раҳбарлари ўлимга олиб келган чегара тўқнашувини тугатиш мақсадида Малайзияда музокаралар ўтказишга рози бўлди. Бу қарор АҚШ президенти Дональд Трампнинг босимидан сўнг қабул қилинди. Тўрт кун давом этган можарода камида 34 киши ҳалок бўлди, 168 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Таиланд бош вазири девони вакили Жираю Хуангсапга кўра, бош вазир вазифасини бажарувчи Фумтхам Вечаячай Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим таклифига биноан музокараларда иштирок этади. Камбоджа раҳбари Хун Манет ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Шанба куни Трамп икки давлат раҳбарларига можарони тугатмаса, савдо битимларини тўхтатишини айтди. Кейинроқ у ҳар икки томон музокарага розилик билдирганини маълум қилди.

Камбоджа раҳбари Хун Манет мамлакати “дарҳол ва шартсиз” ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди. Таиланд эса эҳтиёткорона ёндашиб, музокараларга “чин ният” билан ёндашиш зарурлигини таъкидлади.

Тўқнашувлар пайшанба куни портлаган мина сабаб бошланган, томонлар бир-бирини айбламоқда.

Можарода ҳозиргача 21 нафар таиландлик ва 13 нафар камбоджалик ҳалок бўлган. Эвакуация қилинганлар орасида аёллар, болалар, ҳатто чорва моллари ҳам бор.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиланд ва Камбоджа раҳбарлари чегара можаросини тугатиш музокараларини ўтказади