Хитой пойтахти Пекин ва унинг атрофида кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. 80 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Сувлар йўллар ва уйларни вайрон қилган, юзлаб қишлоқлар электрсиз қолган.
Президент Си Зинпин расмийларни “энг оғир сценарийларга” тайёр туришга чақириб, қутқарув ишларини кучайтиришни буюрди. Давлат томонидан 200 миллион юан (тахминан $28 млн) ёрдам ажратилган.
Энг оғир зарар Миюн ва Хуайжоу туманларига етган. Айрим аҳоли ижтимоий тармоқларда қутқарувчиларни чақиришга мажбур бўлган. Гувоҳлар сўзларига кўра, сулар “бирдан бостириб келган”.
Сўнгги ҳафталарда Хитойда бошқа табиий офатлар ҳам кузатилмоқда: ер кўчиши, тўфон ва иссиқлик тўлқинлари. Мутахассислар бу ҳолатларни иқлим ўзгаришлари билан боғламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!