date

АҚШ-Хитой савдо музокаралари

АҚШ-Хитой савдо музокаралари
АҚШ ва Хитой расмийлари Стокголмда икки кун давомида олиб борган музокараларни “конструктив” деб баҳолади. Томонлар май ойида тузилган 90 кунлик тариф сулҳини узайтириш бўйича келишувга эришмаган бўлса-да, уни сақлаб қолиш йўлида иш олиб боришга розилик билдиришди.

Хитой вакили Ли Ченггангнинг айтишига кўра, томонлар сулҳни сақлаб қолиш муҳимлигини тушуниб турибди. АҚШ Молия вазири Скотт Бессент эса якуний қарор Президент Дональд Трамп томонидан қабул қилинишини таъкидлади. “Ҳеч нарса Трамп билан маслаҳатлашилмасдан ҳал қилинмайди,” — деди у.

Тариф сулҳи муддати 12-августда тугайди. Агар у янгиланмаса, бож ставкалари яна ошиши мумкин. Апрел ойида ҳам томонлар ўзаро божларни кўтариб, савдо зиддиятини кучайтирган эди. Ҳозирда Хитой маҳсулотларига АҚШда 30 фоизгача қўшимча бож жорий этилган, Хитой эса АҚШ товарларига 10 фоизлик янги тарифлар белгилаган.

Музокараларда тарифлар билан бирга бошқа муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди: TikTok’ни сотиш, нодир металллар экспорти ва Хитойнинг Россия ҳамда Эрон билан алоқалари. АҚШ айниқса технология ва дори саноатида хавфни камайтириш тарафдори эканини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ-Хитой савдо музокаралари