Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Сурияда «ёвузликларга қарши курашиш»га тайёрлиги хусусида баёнот берди. Бунинг учун Олий бош қўмондоннинг буйруқ бериши кифоядир. У шунингдек, «Шарқ» ва «Ғарб» номли батальонларнинг мавжудлиги ҳақидаги хабарларни рад этган. ОАВда, шу номдаги махсус ҳарбий батальонлар Сурияга юборилгани ҳақида ахборотлар пайдо бўлган эди. Қодиров бу ҳақда Instagram саҳифасида сўз юритган, деб малум қилади "Kun.uz" нашри.
«Масъулиятни зиммамга олган ҳолда айтаманки, Чеченистонда ҳеч қандай «Шарқ» ва «Ғарб» каби батальонлар йўқ. Бошқа минтақаларда бўлгани каби Чеченистонда ҳам Россия мудофаа вазирлиги бўлинмалари жойлаштирилган. Уларда Россия ва Чеченистон ҳамда Федерациянинг бошқа субъектларининг фуқаролари хизмат қилмоқда. Яхши маълумки, Россия қўшинлари Сурияда қуруқликда ҳарбий амалиётларда иштирок этмаяпти», — деб ёзган Чеченистон раҳбари.
«Аммо, мабодо Чеченистондаги ҳарбийларга Суриядаги Россия авиабазасини мудофаа қилиш бўйича буйруқ берилса, бу шарафли вазифадир», — деган республика етакчиси.
Қодиров, шунингдек, ўзи ҳам Сурияга боришга тайёрлигини таъкидлаган.
«Мен Россия Қуролли кучлари Олий бош қўмондонининг буйруғи билан Сурияда ёвузликларга қарши курашишдан бахтиёр бўлардим ва фахрланардим», —деб ёзган Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, «агар террорчилар йўқотилмаса, улар, ўзларини кам кутаётган жойда пайдо бўлишади». “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди