date

АҚШ иттифоқчилари Трампга қарши чиқди

АҚШ иттифоқчилари Трампга қарши чиқди
Канада, Франция ва Буюк Британия Фаластин давлатини тан олиш ниятини билдирар экан, АҚШ ҳануз Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Трамп маъмурияти Ғазонинг келажак бошқаруви бўйича аниқ стратегияга эга эмасдек кўринмоқда.

Блинкен тамойиллари ва Трампнинг рад жавоби
2023-йил ноябрида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен G7 саммитида Ғазо бўйича тамойилларни эълон қилган эди: фаластинликларни мажбуран кўчирмаслик, урушдан кейин Исроилнинг Ғазога қайтмаслиги, қамалга йўл қўймаслик ва келажак бошқарувнинг фаластинликлар томонидан олиб борилиши. Бироқ Трамп маъмурияти бу тамойилларни инкор этди.

Европа давлатларининг тан олиши
Франция, Буюк Британия ва Канада бу ҳафта Нью-Йоркда бўлиб ўтган конференцияда Фаластин давлатини тан олишга тайёрлигини эълон қилди. Трамп маъмурияти бу йиғилишни “Исроилга қарши ҳаракат” дея баҳолаб, қатнашмади. АҚШ расмийлари эса эътиборни тинчликка ва гаровга олинганларни озод қилишга қаратишини билдирди.

Ғазо учун режаси йўқми?
Январ ойида Трамп Ғазони "Яқин Шарқнинг Ривиерасси"га айлантириш режаси ҳақида гапирди. Бу режа фаластинликларни кўчиришни ўз ичига олган, халқаро ҳуқуққа зид таклиф эди. Режа аста-секин рад этилди. Трамп ўзи бу режани “кўпчилик ёқлади, баъзилар қарши бўлди”, дея изоҳлади.

Европанинг дипломатик босими
Исроил ва АҚШнинг сиёсатидан норози бўлган Европа давлатлари Саудия Арабистони билан ҳамкорликда тинчлик ташаббусини илгари сурмоқда. Улар очарчилик, болалар ўлими ва ёрдамларга тўсқинликни “бурилиш нуқтаси” деб баҳоламоқда.

Европа ва Араб давлатлари АҚШсиз икки давлатли ечимга қайтишни ва Фаластин маъмуриятини қўллаб-қувватлашни ёқламоқда. Сентябрда конференция давом эттирилади – аммо АҚШ вакилсиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ иттифоқчилари Трампга қарши чиқди