date

Болалар боғчасида жиноят фош бўлди

Болалар боғчасида жиноят фош бўлди
Австралияда болалар боғчасида ишлаган 26 ёшли Дэвид Жеймс исмли шахсга болаларга нисбатан зўравонлик қилган ва буни видеога олганлик айблови қўйилди. Политсия терговига кўра, у 2021-йилдан 2024-йилгача Сидней шаҳрида жойлашган олтита болаларни мактабдан кейин парваришлаш марказида фаолият юритган ва шу вақт оралиғида 5–6 ёшдаги 10 нафар бола билан боғлиқ зўравонлик ҳолатларини содир этган бўлиши мумкин.

Австралия Федерал Политсияси (AFP) маълумотига кўра, гумонланувчи жами қарийб 60 га яқин болалар муассасасида ишлаган. У 2023-йилнинг октябрь ойидан буён қамоқда, аммо тергов жараёнида жабрланганлар аниқланмагунча унинг исми сир сақланган.

Мазкур жиноят ҳолати Австралияда болаларни парваришлаш тизимидаги хавфсизлик чоралари бўйича жиддий саволларни юзага чиқарди. Охирги йилларда бир неча жинсий ва жисмоний зўравонлик ҳолатлари мамлакатда болалар хавфсизлиги сиёсатини қайта кўриб чиқишга ундамоқда.

Политсия маълумотига кўра, гумонланувчига оид болаларга зўравонлик акс этган материаллар интернетнинг "dark web" деб аталадиган яширин қисмидан аниқланган. Шу асосда терговчилар Дэвид Жеймс шахсини аниқлашга муваффақ бўлишган.

Ҳозирча айбловлар фақат олтита марказдаги ҳолатларга боғланган, бошқа жойларда жиноят содир этилганига оид далиллар аниқланмаган. Политсия жабрланувчиларнинг оилаларига шахсан мурожаат қилган ва бошқа ота-оналарга “агар сиз билан боғланилмаган бўлса, демак тергов сизнинг оилангиз билан боғлиқ ҳеч қандай далил топмаган” деб хотиржамлик билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болалар боғчасида жиноят фош бўлди