date

АҚШда базани бузиб кирмоқчи бўлган ҳайдовчи отиб ўлдирилди

АҚШда базани бузиб кирмоқчи бўлган ҳайдовчи отиб ўлдирилди

АҚШда базани бузиб кирмоқчи бўлган ҳайдовчи отиб ўлдирилди, деб CБС ахборот манбаси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари баёнотига таяниб хабар берди.

Аризона штатида жойлашган Девис-Монтан ҳарбий-ҳаво кучлари базаси ҳудудига рухсатсиз киришга уринган фуқаро хавфсизлик ходимлари томонидан отиб ўлдирилди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу шахс жума куни асосий дарвоза олдида тўхтаб, ўз шахсини аниқлай олмаган.

Унинг ҳаракатлари шубҳали бўлган: аввал машинани нотўғри бошқарган, йўл тўсиғига урилган, сўнгра орқага қайтган. Бу ҳолат хавфсизлик ходимларининг шубҳасини кучайтирган ва улар протокол асосида унга огоҳлантириш берган.

Бироқ фуқаро буйруқга бўйсунмагани сабабли, хавфсизлик ходими томонидан отилган ва воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳарбий базанинг расмийлари бу фожиали ҳолатдан афсусда эканини билдирган, бироқ барча ҳаракатлар белгиланган хавфсизлик кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилганини таъкидлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда базани бузиб кирмоқчи бўлган ҳайдовчи отиб ўлдирилди