Шимолий Корея — узоқ йиллар давомида қатъий тартиб ва қоидалари билан танилган давлат. Бу мамлакатда аёллар ҳаётидаги кўпгина соҳаларга чекловлар қўйилган эди. Бироқ сўнгги хабарларга кўра, мамлакатда аёллар ҳайдовчиликни ўрганиш имкониятига эга бўлмоқда.
Жанубий Корея ОАВлари ва кузатувчиларнинг маълум қилишича, айрим автомактаблар Шимолий Корея Социалистик Аёллар Иттифоқи тавсияси асосида қизларни ўқишга қабул қила бошлаган. Бу, ўз навбатида, мамлакатдаги ижтимоий ҳаётда аста-секин ислоҳотлар юз бераётганининг белгиси сифатида кўрилмоқда.
Шу вақтгача аёлларга йўл ҳаракати қоидаларини тартибга солиш рухсати берилган бўлса-да, уларнинг тўғридан-тўғри автомобил бошқариши қатъиян тақиқланган эди. Ҳозирча расмийлар ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ёки аёлларнинг тўлиқ ҳайдовчи сифатида тан олиниши юзасидан баёнот бермаган.
Бу Шимолий Кореяда аёллар ҳуқуқларига нисбатан илк эркинлаштириш ҳаракати эмас. Илгари, Ким Чен Ин ҳокимият тепасига келганидан сўнг, у аёлларнинг велосипедда юриши бўйича таъқиқни бекор қилган эди. Бу таъқиқ аёлларнинг шамолда ҳилпирайдиган юбкаси "но'мақбул кўриниш" деб ҳисобланиши билан боғлиқ эди.
Ҳозирда кузатувчилар бу каби янгиликларни мамлакатда аста-секин ижтимоий ўзгаришлар юз бераётганидан далолат сифатида баҳоламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!