date

Коста-Рикадаги ноодатий ресторан саёҳатчиларни лол қолдирмоқда

Коста-Рикадаги ноодатий ресторан саёҳатчиларни лол қолдирмоқда
Коста-Риканинг машҳур Монтеверде ўрмонида ноодатий ресторан очилди. “San Lucas Treetop Dining” номли бу маскан меҳмонларга осмон даражасида – дарахтлар орасида ясалган шаффоф кабиналарда овқатланиш имконини беради.

Ҳар бир кабина гўё кичик бир самолётни эслатади. Меҳмонлар саёҳатга чиққандай кутиб олинади: қўлларига “пасспорт” ва “чамадон” берилади. Менюдаги етти таом Коста-Риканинг етти вилоятига бағишлаб тайёрланган. Ҳар бир вилоятга хос таъм, маҳсулот ва безак орқали мамлакат маданияти ҳис этилади.

Бу ноодатий тажриба айниқса ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришмоқда. Кўплаб саёҳатчилар бу жойни “ҳаётдаги энг унутилмас кечки овқат” деб атамоқда.

Ўрмон оралаб учта “терминал”да жойлашган бу ресторан ўзининг бетакрор атмосфераси билан сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Ёруғлик билан ёритилган кабиналар, тоза ҳаво ва қушлар сайраши бу тажрибани янада унутилмас қилади.

Бу жой нафақат овқатланиш, балки Коста-Риканинг табиати, маданияти ва меҳмондўстлигини ҳис қилиш учун ҳам ноёб имкониятдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коста-Рикадаги ноодатий ресторан саёҳатчиларни лол қолдирмоқда