date

Трамп қайтди, орзулар сўнди

Трамп қайтди, орзулар сўнди
Сўнгги йилларда минглаб хитойликлар эркинлик орзусида хавфли йўллар орқали АҚШга йўл олди. Улар орасида Пан исмли эркак ҳам бор: у Хитойдаги уйи талон-тарожга учраганидан сўнг мамлакатни тарк этишга қарор қилган. Эквадор орқали АҚШга кириб келди ва ҳозир Калифорнияда ресторан ошпази сифатида ишламоқда.

Пан ва кўпчилик муҳожирлар иш топган бўлса-да, улар тил билмаслик, ижтимоий ажралганлик ва ҳуқуқий ноаниқликдан азият чекмоқда. Шунга қарамай, улар ўз ҳаётини “камтарона, аммо эркин” деб ҳисоблайди.

Аммо Доналд Трампнинг қайтиши бу умидларни сўндирмоқда.Трамп маъмуриятининг иммиграцион рейдлари, ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш сиёсати ва АҚШ-Хитой алоқаларининг совуқлашуви муҳожирлар орасида тушкунликни кучайтирмоқда. Кўплаб хитойлик муҳожирлар ҳали расмий бошпана мақомини олмаган. Уларнинг баъзилари, айнан шундай мақомга эга бўла туриб, рейдлар пайтида ҳибсга олинган.

“Агар мени чиқариб юборишса, Хитойга қайтишга мажбур бўламан”, — дейди Пан. “Бу фикрнинг ўзиёқ чидаб бўлмас даражада оғриқли.”

Шунга қарамай, у қарорида қатъий: “Қоламан. Бу ерда мен эркиндирман.”
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп қайтди, орзулар сўнди